Abstract:
Ривожланган мамлакатларда сурункали панкреатитнинг ўртача 35-45 ёшли беморларда учраши, беморлар орасида аёллар улушининг 30% га ошиши қайд этилган. Ушбу касаллик гастроэнтерологиянинг мураккаб муоммоларидан бири бўлиб, кўп сонли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилишига қарамасдан, хозирги давргача ушбу касалликнинг патогенези тўлиқ аниқланмаган. Мазкур мақолада сурункали панкреатитнинг ривожланишида хавф омилларнинг таъсири ҳамда касалликни ташхислашда фенотипик белгиларни аниқлашда ўзига хос ҳусусиятлар инобатга олинган ҳолда таҳлилий маълумотлар келтирилган.