Abstract:
Монографияда шахсий тадқиқот натижаларининг тахлили асосида юрак
ишемик касаллигида аспиринга резистентлик ривожланишининг клиник ва
патогенетик бўғинлари ҳамда уларни ривожланишига таъсир этувчи
омиллар ҳақида маълумотлар акс этган. ЮИК беморларида антиагрегант
терапия фонида ривожланган аспиринга резистентлик ҳолати бўйича олиб
борилган тадқиқот натижалари келтирилган.
Монография терапевтлар, кардиологлар ҳамда кардиология
мутахассислиги бўйича магистр ва клиник ординаторлар учун мўлжалланган
бўлиб, унда юрак ишемик касаллиги, ташхислаш, касаллик даволашда
антиагрегант терапияни аҳамияти, аспиринга резистентлик ҳолати
ўрганилган бўлиб ўрганишлар натижаси сифатида ЮИКда аспиринга
резистентлик диагностикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.