Abstract:
Тадқиқотда 80 нафар COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёллар киритилди, улардан 40 нафарини ҳомиладорликнинг иккинчи триместри (I-гурух), ва 40
нафарини учинчи триместридаги (II-гурух) аёллар ташкил этди. Назорат гурухини 20 нафар соғлом ҳомиладор аёллар ташкил этди. Беморларга COVID -19 ташхиси ПЗР усули ёрдамида цуйилди. Плацента микробиомасини таркиби ва тузилишини аницлаш учун секвенирлаш усулидан фойдаланилди. 80та плацента намуналарини секвенерлаш усулидан фойдаланган ҳолда урганиш натижасида деярли барча намуналарда қуйидаги: Firmicutes, Proteobacteria, Fusobacteria, Actinobacteria, Enterobacteriaceae, Prevotella, Peptostreptococcus ва Bacteroidetes оиласига мансуб бактериялар аниқланди. Назорат гурухига киритилган уомиладор аёллар плацентаси микробиотасини урганиш уларда фақат Lactobacillus оисласига мансуб бактериялар аниқланди. Тадқиқот натижалари
шуни курсатдики, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёллар плацентасида уомиладорликнинг иккинчи триместрини охирида ҳомиладорликнинг учинчи триместридаги соғлом аёлларига нисбатан микроблар 1.2 бараварга куп аниқланди. Гарчи улар плацента орцали уомилага утмасада, уларнинг мазкур аёлларда аниқланиши уларда фетоплацентар дисфункцияни ривожланишдаги мууим урни борлигини тасдиқлайди.