Abstract:
Ушбу мақолада сийдик найи стентларининг адабиётлар шархи маълумотлари келтирилган.
Уларнинг пайдо бўлишининг тарихий томонлари, вазифалари ва урологияда қўлланилувчи замонавий
стентларнинг салбий ва ижобий хусусиятларини ҳисобга олиб кўриб чиқилган. Стентларни тайёрлаш
технологияси асоратларни ва бемор учун ноқулайликларни камайиши томонга қараб ривожланиб бормоқда.
Ўзининг биопарчаланувчи ва антибактериал активлиги сабабли магний қоришмаларининг устунлиги ўзига хос
қизиқиш уйғотади. Мақолада янги авлод стентларини яратиш истиқболли йўналишлари ҳам кўриб чиқилган.