Abstract:
Аллегик касалликларинг юқори даражада тарқалганлиги, клиник кўринишларини тўхтовсиз равишда оғирлашиб бориши, болалар хаёт сифатини ёмонлашуви, ногиронлик, баъзи холларда хаттоки ўлимга сабаб бўлишига олиб келмокда [1,3,9,12,14]. Дунёда аллергик касалликлар билан оғриган 300 миллионга яқин бемор бор, улар дан тахминан 30% аллергик ринит, 20% - бронхиал астма ва 5-15% - атопик дерматит, шу беморларда 20% касалликнинг огир, ҳаёт учун хавфли кўринишлари кузатилади [2,4,5,7,10]. Атопик дерматит кўп тарқалиши ва тез-тез
кайталаниши туфайли нафақат дерматология, аллергология ва ҳатто педиатрия соҳасида ҳам долзарб муаммо ҳисобланади. Атопик дерматит атопик маршнинг биринчи кўриниши ҳисобланиб, болаларда бронхиал астма ривожланишида мухим омиллардан бири ҳисобланади [1,4,6,8,11,13]