Abstract:
Бутун дунёда, шу жумладан Республикамизда ҳам аҳоли умр кўриши давомийлигининг узайиши амалий тиббиётга сурункали касалликларни даволашни самарали усулларини жорий этилиши патологик жараёнларни кўпроқ коморбидликда кечишига сабаб бўлмоқда. Ўтказилган кузатувларга кўра ЎСОК ва АГ коморбидликда кечадиган патологик ҳолатлар орасида кенг тарқалган ва айрим муаллифлар кузатувларига кўра 25 % дан 89% эканлиги қайд этилган. Мақолада ўпканинг сурункали обструктив касаллиги турли оғирлик даражалари ва клиник шакллари артериал гипертензия билан кечганда юрак хамда буйраклар гемодинамикасини бахолаш хамда даволашни такомиллаштириш беморлар хаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши ёритилган.