Abstract:
Сўнгги йилларда юрак - қон томир касалликларини даволашда эришилган ютуқларга қарамасдан сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) нинг аҳоли орасида учраши кўпаймоқда [14]. Европа аҳолисининг 1 – 2,6% да [39], Америка қўшма штатла-
рида эса 2,2% да [26,41], Россия Федерациясининг 7% аҳолисида СЮЕ мавжудлиги аниқланган бўлиб, аҳоли орасида ушбу кўрсаткични ёш ўлғайган сайин ошиб бориш эҳтимоли эътироф этилган [5].