Abstract:
Мақолада сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд камқонлик аниқланган беморларда таркибида глифлозинлар, яьни, глюкоза натрий котранспортори 2-тип ингибитори дапаглифлозин (форсига) бўлган стандарт даво муолажаларининг юрак ичи гемодинамикасига таьсири ўзаро солиштирма ўрганилган. Дапаглифлозин қабул қилган гуруҳ беморларда чап қоринчанинг сўнги систолик ҳамда диастолик ҳажми ва қон отиш фракциясининг юқори ишончли ошиши аниқланган. Бу препаратнинг юқори кардиопротектив таьсир кўрсатишини тасдиқлайди.