Abstract:
Атеросклероз тизимли касаллик бўлиб, унга бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳавзадаги қон томирларни турли даражада зарарланиши ва бу жараён узоқ вақт давомида хеч қандай клиник белгиларсиз кечиши хос. Бир сохадаги томирларнинг атеросклерози бошқа сохадаги томирлар зарарланиши учун хавф омил (ХО) бўлиб хизмат қилади. Атеросклероз оқибатида юзага келган юрак ишемик касаллигида (ЮИК) ХОлари ҳамда коморбид холатларнинг мавжуд бўлиши асосий касаликни авжланишига ва асоратланишига олиб келади. Ушбу мақола стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда турли хавза томирлари атеросклерози, хавф гурухлари ва коморбидлик индекси орасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга бағишланган.