Abstract:
Сурункали панкреатит ҳали ҳам клиник терапиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мазкур касаллик доираси бир қатор илмий изланишлар ўтказилишига қарамай, патогенези ҳанузгача тўлиқ аниқланмаган. Сурункали панкреатит кечишида кузатиладиган ташқи секретор етишмовчилик ўзига хос кечиши ва касалликнинг оғирлашишига олиб келиши билан ажралиб туради. Мазкур мақолада ташқи секретор етишмовчиликни ўз вақтида аниқлаш ҳамда ташхислаш мезонларини шаллантиришга доир маълумотлар ёритилган.