Abstract:
Айтиш мумкинки, кекса ёшдагиларни овқатланиши ҳар доим ҳам уларни иқтисодий аҳволи билан боғлиқ эмас, балки уларни рационал овқатланиш ҳақида билмасликлари билан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини озуқавий ва биологик қийматини технологик факторлар таъсирида пасайиши билан боғлиқдир. Кекса ёшдагиларда овқатланиш ҳолати бузилишларини ўз вақтида коррекция қилиниши уларнинг орасида касалланиш фоизини камайтиради.