Abstract:
Бугунги кунда ревматоид артрит дунё миқёсида соғлиқни сақлашнинг муҳим тиббий ва ижтимоий муаммоларидан бири бўлиб, ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «...ревматоид артрит (РА) катта ёшдаги аҳоли ўртасида 0,8–2% вазиятларда (аёллар орасида 5% гача), бўғим касалликлари кесимида 10% гача учраб, касалланишнинг янги ҳолатларини йиллик миқдори 0,02%ни ташкил қилади...»1. Мазкур касаллик негизида юзага келаётган бўғим структурасининг ўзгариши – анкилоз, деформация ва контрактура шаклланиш даражаси айни вақтда генетик детерминантлик билан боғлиқлиги аниқланган ва касалликнинг наслий мойиллик даражаси 3–5% ни ташкил қилади. Шу сабабли, касалликнинг тиббий ва ижтимоий аҳамияти нафақат кенг тарқалганлиги, балки касалликнинг тез ногиронликка олиб келиши хавфи юқорилиги туфайли иқтисодий зарар билан белгиланадиган тиббиётдаги ечими топилиши зарур бўлган жиддий муаммо ҳисобланади.