Abstract:
Туберкулёз касаллиги ҳам, Sars-CоV-2 ҳам нафас йўлларининг патогенлари бўлиб, ушбу касалликларда аломатлар бир- бирига ўхшаш бўлгани учун тўғри таққослама ташҳис қўйиш тўғри даволашга замин яратади. COVID-19 билан касалланган беморларда М. tuberculosisнинг скрининги, олдини олиш ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд. Real Time ПЗР ва GenХpert/МТБ RIF таҳлили туберкулёз касаллиги эндемик ҳудудларидаги барча намуналарда ўтказилиши керак. Мақолада туберкулёз ва COVID-19 диагностикаси учун қон ва бурун ҳалқум суюқлиги биомаркерларининг роли ҳақидаги адабиёт маълумотларининг кенг кўламдаги таҳлили келтирилган.