Abstract:
Дунёда сурункали касалликлар тарқалиши тобора ошиб боришини XXI асрнинг глобал эпидемияси деб таърифлашмоқда. Хорижий муаллифларнинг маълумотларига кўра «...сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллиги ва камқонликнинг қўшилиши хасталикнинг оқибатини оғирлаштиради....» . Сурункали хасталиклар, шу жумладан, улар қаторига кирувчи сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ҳам аҳоли орасида кенг тарқалган ўлим ва ногиронликга олиб келувчи асосий касалликлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, СЮЕ кўп ҳолларда ёш улғайиб борган сари беморлар сони кўпайиши қайд этилади. Дунё аҳолиси популяциясида СЮЕ 2,1% аҳоли орасида тарқалган, АҚШ да бу рақамлар 1,0-1,5% ва 60 ёшдан ошганлар орасида эса 10% ташкил қилади. Аҳоли орасида кенг тарқалганлиги ва беморларнинг ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши СЮЕнинг турли жиҳатлари тиббиётда ҳали ҳал қилинмаган муаммо эканлигини кўрсатади ва шу сабабли бу йўналишдаги тадқиқотлар замонавий тиббиёт учун долзарблигича қолмоқда