Abstract:
Дунё миқёсида хозирги замон тиббиёти ревматологик касалликлар орасида аутоиммун жараёнлар билан кечувчи, хусусан ревматоид артрит (РА) касаллигини олдини олиш ва даволашда янгича ёндашувларни амалга ошириш соҳасида жадал ривожланишларга сабаб бўлмоқда. Ривожланган мамлакатларда аҳоли ўртасида РА билан касалланиш даражаси 0,5-2% ташкил қилади ва бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. Унинг аёлларда эркакларга нисбатан 2-3 маротаба кўп учраши, самарали даволанмаган беморлардан аёлларнинг умр кўриши 3 йилга, эркакларда эса 7 йилга қисқариши аниқланган. РА сурункали кечиб, ички аъзоларни зарарланишига, беморларнинг меҳнат қобилиятини пасайиши ва эрта ногиронликка олиб келиши билан, беморлар хаёт сифатини ёмонлашувига таъсир қилувчи кўп омилли касаллик хисобланади. Йирик илмий тадқиқот марказларининг маълумотларига кўра, «...ревматоид артритда ички аъзолар орасида меъда ичак йўли шикастланишини учраши 13%-60% ни ташкил қилади ...»1