Abstract:
Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) тиббий ва ижтимоий аҳамияти тобора ортиб бормоқда, бу юқори ногиронлик ва ўлим даражаси тенденциялари билан тавсифланади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «...ЎСОК 2020 йилда бутун дунё бўйлаб DALY йўқотишларининг 5-сабабига айланди ва ўлим кўрсаткичлари бўйича биринчи учликка кириб, 2030 йилга келиб тамаки истеъмол қилиш юқумли бўлмаган касалликларнинг ривожланишида ва ўлим кўрсаткичларини ортишида етакчи сабабларидан бирига айланади...»1. ЎСОКни бошланғич босқичларида даволаш чораларини ўтказиш учун диагностик мухим бўлган эрта клиник белгиларни ва бронхиал обструкция мезонларини бахолаш, барвақт диагностикани оптималлаштириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади