Abstract:
Дунё миқёсида ис газидан заҳарланиш ҳолати кенг тарқалаётганлиги ва кечишининг оғирлиги туфайли долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда «...ис газидан заҳарланиш ҳолати бир қатор мамлакатларда аҳоли ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб, жабрланган инсонларнинг аксарияти ҳодиса рўй берган жойларда вафот этганлар...»1. Заҳарланишлардан жабрланган шахсларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш борасида беморлар ўлими асосий ва бевосита сабабларини аниқлаш ҳамда ўлим механизми - танатогенезини бахолаш бугунги кунда тиббиётда долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.