Abstract:
Бугунги кунда тугунли бўқоқ қалқонсимон без патологиясининг энг кўп тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «...2018 йилда 2 миллиарддан ортиқ киши кам миқдорда йод истеъмол қилган. Эпидемиологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, йод билан таъминланган минтақаларда пальпацияланадиган тугунли бўқоқнинг тарқалганлик даражаси аёлларда 5%, эркакларда 1% ни ташкил этади...»1. Ультратовуш текшируви орқали тасодифий текширувга олинган шахсларда тугунли бўқоқларнинг аниқланиш холати 19-67%ни ташкил этади. Ҳар йили йод танқислиги хавфи билан 38 миллион инсон туғилади. Шунга қарамай, тўпланган далиллар шуни кўрсатдики, йод танқислиги шароитида тугунли бўқоқларнинг малигнизацияга ўтиш хавфи жуда хам ортиб кетди. Амалиётда тугунли бўқоқларни жаррохлик самарадорлигини аниқлаш учун янги даволаш тизимларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.