Abstract:
Дунѐнинг кўпгина давлатларида бўғимларнинг сурункали яллиғланиш касалликлари қаторида реактив артрит (РеА) оқибатида касалланиш ва ногиронлик кўрсаткичлари ортиб бормоқда. Қатор олимларнинг изланишларида «...сўнгги ўттиз йил давомида РеА билан касалланиш кўрсаткичининг икки баробар ошиши кузатилиб, турли давлатлар аҳолиси ўртасида учраш даражаси 0,2%-0,68% ни ташкил қилади. Ривожланган мамлакатларда РеАнинг ўртача 39 ѐшли беморларда учраши, беморлар орасида аѐллар улушининг 30% га ошиши...»1 қайд этилган. РеА ревматологиянинг мураккаб муаммоларидан бири бўлиб, кўп сонли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилишига қарамасдан, ҳозирги давргача ушбу касалликнинг патогенези тўлиқ аниқланмаган.