Abstract:
Мақолада ярали колит билан оғриган беморлар даволашда нутрициологик қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланиладиган «Модулен IBD» аралашмасининг самараси баҳоланган. Ярали колит билан оғриган беморларда қўшимча энтерал озиқлантириш ёрдамида «Модулен IBD» аралашмаси билан овқатланишни қўллаб-қувватлаш курсидан сўнг, овқатланиш ҳолатининг яхшиланиши қайд этилган ва бу тананинг пластик ва энергия захираларининг кўпайишини кўрсатган.