Abstract:
Бутун дунёда буйрак касаллигининг ривожланишига таъсир қилувчи ўзгарувчан хавф омилларига тўлиқ таъсир кўрсатиш мақсадида овқатланиш сифати ва тартибини ўзгартириш долзарб муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, тўғри, мувозанатлашган овқатланиш ҳозирги пайтда эрта ўлим ва умр кўриш давомийлигининг қисқариши кўплаб сурункали касалликларнинг олдини олишда асосий аҳамият касб этади. Муаллифларнинг келтирган маълумотларига кўра, «...сурункали буйрак касаллигида буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи ва юрак-қон томир тизими асоратлари ривожланиши туфайли ногиронлик ва ўлим билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келадиган умумтиббий муаммо бўлиб, 5,0-11,0% аҳоли ушбу касалликдан азият чекмоқда ва касалликнинг йиллик ўсиш сурати 6% ни ташкил қилиб, йилига 1,2 миллион инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда...»1. Бироқ, кам оқсилли парҳезни сурункали буйрак касаллигининг диализгача бўлган даврини сезиларли узайтиришда эришилган ютуқларга қарамай, амалий тиббиётдаги энг долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда.