Abstract:
Темир танқислиги анемияси замонавий жамиятда энг кўп тарқалган ва ижтимоий аҳамиятга эга патологиялардан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра “...ер юзида 1 миллиардга яқин инсонларда темир танқислиги мавжуд. Ҳатто Европа ва Шимолий Американинг ривожланган мамлакатларида ҳам темир танқислиги анемиясидан туғиш ёшидаги барча аёлларнинг 7,5-11% азият чекмоқда ва 20-25%да темирнинг яширин танқислиги кузатилмоқда...”1. Қон ҳосил қилиш тизимидаги барча касалликлар ичида анемиялар ҳиссаси 70-75% га тўғри келади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида темир танқислиги анемияси билан касалланиш даражаси ҳали ҳам юқори даражада кузатилмоқда, унинг натижасида аҳолини ёш қатлами соғлигини сақлаш ва касалликни даволашни оптималлаштириш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.