Abstract:
Дунё аҳолисининг ўсиши барча қитъаларда озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишни талаб этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бутун дунёда қишлоқ хўжалиги экинларининг хосилдорлигининг зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар таъсирида пасайиши ёки йўқотилиши олдини олиш ўта долзарб ҳамда ечимини зудлик билан ҳал қилинишини тақоза қилади. Ушбу масаланинг ечими бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кимёвий препаратларни ишлатишдан иборатдир. Қатор омиллар таъкидлашича «...пестицидларни четдан олиб келинишининг иқтисодий нуқтаи назаридан қимматга тушиши, ҳар бир минтақада ишлаб чиқишни тақозо қилади»1. Шу сабабли бундай пестицидларнинг атроф-муҳит ва инсон организмига хавфсизлик даражасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.