Abstract:
республика аҳолиси орасида овқатдан
заҳарланиш ҳолатларини гигиеник таҳлил қилиш ва
уларни олдини олиш бўйича санитария-гигиена тад-
бирларини ишлаб чиқиш. Mатериал ва усуллар: респу-
бликада ўтган 10 йил давомида озиқ-овқат заҳарлани-
шининг республика бўйича кўрсаткичлари ўрганилди
ва таҳлил қилинди. Олинган натижалар асосида 2030
йилгача мумкин бўлган озиқ-овқат заҳарланиши про-
гнози тузилди. Натижалар: 2004-2013 йилларда ре-
спубликада овқатдан заҳарланиш ҳолатлари 855 та
бўлиб, улардан 124 таси вафот этган. Таҳлиллар шуни
кўрсатдики, 85% ҳолларда заҳарланиш уйда, 10,2% –
тўй маросимларида, 1,8-2% – савдо ва умумий овқат-
ланиш корхоналарида содир бўлади. Шу билан бирга, за-
монавий жиҳозланган супермаркет (Корзинка) ларда
харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат
миқёсида тайёрланган консервалардан заҳарланиш ҳо-
латлари кузатилмаган. Хулоса: тўй тантаналарида
ва умумий овқатланиш корхоналарида озиқ-овқат на-
зоратини кучайтириш керак.