Abstract:
Замонавий таълим шароитида бўлажак мутахассисларда касбий малакаларни шакллантириш уларнинг мустақил ўрганиш, муаммони ҳал этиш, ва ижодий ѐндашиш қобилиятларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу хусусиятларга таълим олувчиларнинг мустакил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ва билим олишдаги фаолиятини фаоллаштириш орқали эришилади. Таълим олувчи мустақил ва ижодий фаолиятда ҳодисаларни кузатиш, таққослаш, бир-биридан фарқли жиҳатларини аниқлаш, умумлаштириш каби хусусиятлар орқали кўзланган мақсадига эришиши мумкин. Демак фанларни ўқитишда ҳам таълим олувчиларнинг
билим олиш ва ўрганиш фаолияти ўз-ўзидан фаоллашмайди, у энг аввало ақлий
ва онгли муносабат натижасида юзага келади